Спорт | 11:12 / 26.09.2018
8468
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича жаҳон чемпиони жароҳатдан кейин рингга қайтишга рухсат олди

Фото: REUTERS

Бокс бўйича ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Сауль Альварес жароҳатидан кейин рингга қайтиш учун шифокорлардан рухсат олди.

Boxingnews24 хабарига кўра, мексикалик қозоғистонлик спортчи Геннадий Головкин билан жангда кўзидан олган оғир жароҳати туфайли номаълум муддатга сафдан чиқиши мумкин эди.

Таъкидланишича, шифокорлар Альвареснинг соғлиғига таҳдидни кўришмаган. У октябрь ойида машғулотларни бошлаши керак.

Мексикалик кейинги жангини декабрь ойида ўтказишни режалаштирмоқда. Кутилишича, Давид Лемье унинг рақибига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича жаҳон чемпиони гиёҳванд аёлни масхара қилгани учун 100 минг долларлик жаримага тортилганди

Мавзуга оид