Фан-техника | 23:52 / 26.09.2018
4839
1 дақиқада ўқилади

Daimler концерни раҳбари ўз лавозимидан кетмоқда

Daimler концерни бошқарув раиси ва Mercedes-Benz Cars бўлинмаси раҳбари Дитер Цетше концернинг кузатув кенгашига раҳбарлик қилиш учун ўз лавозимларидан кетади. Унинг вазифаларини янги ишланмалар бўлими раҳбари 49 ёшли Ула Кэллениус вақтинчалик бажариб туради.

Концернда ушбу ўзгаришлар 2019 йилда, акциядорларнинг анъанавий йиғилишидан кейиноқ амалга ошиши маълум қилинган. Кэллениуснинг номзоди маъқулланса, у концернга кейинги 5 йил раҳбарлик қилади.

Цетше эса 2021 йилдагина кузатув кенгаши раҳбарига айланади. 2 йиллик танаффус меҳнат қонунчилигини бузмаслик учун зарурдир. У бу лавозимда 76 ёшли Манфред Бишофф ўрнини эгаллайди.

Цетше 1998 йилдан бери бошқарув кенгаши аъзоси ҳисобланади. 2006 йил январдан собиқ DaimlerChrysler AG бошқарув раиси лавозимига тайинланган. Бундан ташқари, у 2005 йилдан Mercedes-Benz Cars бўлинмаси раҳбари ҳисобланади. 

Цетше компаниядаги фаолиятини 1976 йилда тадқиқотлар бўлими ходими сифатида бошлаган.

Мавзуга оид