ИИВ: пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда
Сирдарё туманида шу йил 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Тадбиркор” МФЙдан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Р.Х. олган жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасига гувоҳ бўлиб, ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз. Бу билан Сиз, ушбу шахс томонидан бошқа турдаги жиноятлар содир этилишини олдини олишга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
13:39 / 08.12.2024
Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
15:57 / 26.11.2024