Фан-техника | 08:42 / 02.10.2018
7565
1 дақиқада ўқилади

Энг янги iPhone операцион тизимини бузиб кириш йўли топилди

YouTube’даги videosdebarraquito фойдаланувчиси ўз каналида видео эълон қилди, унда қандай қилиб Siri овозли ёрдамчи ёрдамида iPhone’ни бузиб кириш мумкинлиги кўрсатилган.

Видеода қурилмани очиш кодини билмай туриб, смартфон телефон китобидан контакт маълумотларни қандай қилиб олиш мумкинлиги кўрсатилади - бунинг учун сиз ушбу iPhone’да фаоллаштирилган телефон рақамини билишингиз керак.

Паролни киритмасдан телефон китобидан маълумотларни кўриш учун, Siri ёрдамида VoiceOver дастурини ёқиш, телефонга қўнғироқ қилиш ва хабар ёрдамида қўнғироқни ташлаш керак бўлади. Шундан кейин контактлар рўйхатига кириш имкони юзага келади.

Ушбу камчилик сентябрь ойининг ўрталарида тақдим этилган iOS 12 операцион тизимида топилди. 

Мавзуга оид