Жамият | 07:53 / 05.10.2018
12760
1 дақиқада ўқилади

Андижонда машинист ёрдамчиси ток уриши оқибатида вафот этди

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли Андижон вилояти Асака туманидаги "Ахтачи" темир йўл бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.

27 сентябрь куни соат 01:15да “Қўқон” локомотив депоси Андижон филиали машинист ёрдамчиси Баҳромов Достонбек тепловоз тепасидаги сувни кўриш мақсадида унинг устига чиқади.

Достонбек юқори кучланишли электр токига эҳтиётсизлиги оқибатида тегиб кетиб, ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этади.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид