Спорт | 16:30 / 07.10.2018
99271
2 дақиқада ўқилади

Конор Макгрегор реванш олишни истамоқда

UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор россиялик Хабиб Нурмагомедовдан реванш олиш истаги ҳақида гапирди.

«Жанг яхши бўлди. Аммо мен уни шарманда қилмоқчи эдим. Энди реванш жанг истайман», — дея ёзган Макгрегор ўз твиттерида.

Хабиб Нурмагомедов жангнинг тўртинчи раундида Макгрегорга қарши бўғиш услубини қўллаб, ғалабага эришди.

Жанг якунида доғистонлик октагондан сакраб чиқди ва ирландиялик рақибининг мураббийи Диллон Дэннисга ташланди. Худди шу вақтда унинг жамоаси аъзолари октагон ичига кириб Макгрегорнинг ўзига ҳужум қилишди. Жанжал полициячилар аралашуви билан тўхтатилди.

Ҳозирда Невада штати спорт комиссияси ушбу ҳолат бўйича текширув олиб бормоқда.

Охирги хабарларга кўра, қоидаларни бузгани учун Хабиб Нурмагомедов дисквалификация қилиниши ва чемпионликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шунингдек, унга жанг учун тўланиши керак бўлган гонорар текширув якунлангунича музлатиб қўйилган.

Мавзуга оид