Спорт | 08:06 / 09.10.2018
59110
2 дақиқада ўқилади

Конор Макгрегор Нурмагомедов билан жангдан кейинги воқеа учун жазоланиши мумкин

Фото: AFP 2018/ Harry How

Ирландиялик яккакураш жангчиси Конор Макгрегор россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов билан жангдан кейинги воқеа учун жазоланиши мумкин. Бу ҳақда жанг ўтган АҚШ штати – Неваданинг атлетика комиссияси раиси Энтони Марнелл маълум қилган. 

Унинг айтишича, комиссия воқеанинг видеоёзуви таҳлили ва барча иштирокчиларнинг сўроқ қилинишини ўз ичига олувчи тўлақонли тергов ўтказмоқда.

Комиссия ушбу воқеа сабабли Нурмагомедовга тегишли гонорар тўланишини музлатиб қўйган. Макгрегор эса ўзига аталган гонорарни ҳеч қандай муаммосиз олган, бироқ жанг ўтказилган кун олиб бўлмаган ёзув ўрганилгач, комиссия ирландияликнинг хатти-ҳаракатларини ҳам ўрганиб чиқишга қарор қилган.

“Биз Макгрегор ва Нурмагомедовга қарши ҳужжатлар топширамиз. Фақатгина бир жангчининг гонорари ушлаб қолингани сабабли биз тинглов жараёнига тезкорлик билан ўтишимиз лозим”, деб айтган Марнелл.

7 октябрда Нурмагомедов Макгрегор билан жангда рақибини 4-раундда бўғиш усули билан мағлуб этган ва UFC чемпионлик унвони ҳимоя қила олган. Жанг якунланиши билан россиялик рингдан ташқарида Макгрегор жамоаси аъзоларидан бири билан муштлашиб кетган. Бу орада рингда Макгрегор ва Нурмагомедов жамоаси аъзолари орасида муштлашув юз берган. 

Мавзуга оид