Ўзбекистон | 21:29 / 11.10.2018
12716
3 дақиқада ўқилади

Давлат солиқ қўмитаси 1,1  млрд. сўмлик ноқонуний товарлар савдосини фош этди

Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан сўнгги 2 кун давомида республика бўйича ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний савдо ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга оид 36 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларда жами 1,1  млрд. сўмлик ноқонуний товарлар фош этилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳрида 4 ҳолатда 597 млн. сўмлик, Фарғонада 1 ҳолатда 60,6 млн. сўмлик, Андижонда 6 ҳолатда 50 млн. сўмлик, Жиззахда 1  ҳолатда 10,1 млн. сўмлик, Бухорода 2 ҳолатда 4,5 млн. сўмлик, Самарқандда 2 ҳолатда 4,6 млн. сўмлик, Навоийда 18 ҳолатда 3,7 млн. сўмлик, Тошкент вилоятида 3 ҳолатда 2,1 млн. сўмлик ноқонуний товарлар аниқланди.

Маълумотга кўра, Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Т.Муҳитдиновга тегишли умумий қиймати 2,2 млн. сўм ва фуқаро Н.Истатовга тегишли умумий қиймати 2,4 млн. сўм бўлган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Худди шундай Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаро А.Кадиров ҳеч қандай ҳужжатларсиз Қўқон савдо мажмуасида савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарнинг 60,6 млн. сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган товарлари савдосига нуқта қўйилди.

Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги “Жомий” савдо мажмуасида ўтказилган назорат тадбирларида фуқаролар А.Саидакбаров ва О.Султоновлар ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузарларнинг жами 500,6 млн. сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.

“Ўрикзор” савдо мажмуасидаги назорат тадбирларида эса ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаролар Ж.Икромов ва А.Холиевларнинг жами 96,4 млн. сўмлик товарлари савдосига чек қўйилди. Назорат тадбирлари республика бўйлаб давом этмоқда.

Мавзуга оид