Жамият | 11:35 / 11.10.2018
12994
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда “Ласетти”нинг дарахтга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2018 йил 11 октябрь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган М.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини Фурқат кўчасида жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада автомашина ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг йўловчиси Н.М. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:12 / 11.01.2025
Тошкентда трамвай линиясини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилади
10:35 / 11.01.2025
Тошкентдаги 4 туманда “когенерация” қурилмалари ишга туширилади
12:24 / 08.01.2025
“Жарима чиптасизлар учун” – Тошкент автобусларида йўлкирани нақд пулда тўлайдиганларга жарима солиниши рад этилди
18:59 / 07.01.2025