Жаҳон | 19:58 / 14.10.2018
12329
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Гаррининг самолётини чақмоқ урди

Фото: скреншот

Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Лондондан Амстердамга парвоз вақтидаги фавқулодда ҳодисадан кейин омон қолишди. 

The Daily Mail нашрининг маълум қилишича, қироллик оиласи аъзолари самолётига парвоз вақтида чақмоқ уриб, унинг корпусига шикаст етказган. 

Чақмоқ муҳим навигацион қурилма жойлашган жойдан ўнгроққа ургани сабаб бахтсиз ҳодисадан қочишга муваффақ бўлинган.

Фавқулодда вазиятга қарамай, самолёт Амстердамда муваффақиятли қўнган ва Схипхол аэропортидан таъмирлашга жўнатилган.

Шаҳзода ва унинг рафиқасига ҳеч нарса қилмаган, бироқ улар кучли стрессни бошдан кечиришган.

Мавзуга оид