Жаҳон | 15:26 / 16.10.2018
10476
1 дақиқада ўқилади

Канье Уэст Уганда президентига кроссовка совға қилди

Фото: Presidential Press Unit/Handout via REUTERS

Америкалик рэп ижрочи Канье Уэст ва унинг рафиқаси Ким Кардашьян Уганда президенти Йовери Мусевени билан учрашдилар, дея хабар беради Sky News.

Совға сифатида Канье Уэст президентга ўз брендининг оқ кроссовкаларини тақдим этди.

Ўз навбатида, Мусевени жуфтликка угандача номлар берган: Уэстга — Каньесиги, Кардашьянга эса — Кемигиша.

Рэп ижрочи Угандада сафар билан бўлиб турганидан хурсанд эканини билдириб, бу мамлакатни ўзининг иккинчи уйи сифатида тилга олди.

Канье Уэст ва Ким Кардашьян сайёҳликни ривожлантириш учун Угандага келишди.

Мавзуга оид