Жаҳон | 17:25 / 17.10.2018
20960
2 дақиқада ўқилади

Ўз беморларига Қуръони карим ўқиб берувчи жарроҳ БМТ томонидан тақдирланди

Фото: Will Swanson/UNHCR

БМТ жарроҳлик амалиёти вақтида беморларга Қуръон ва Инжил ўқувчи африкалик шифокорга мукофот топширди. Асли католик бўлган жарроҳ эътиқод ва Яратганга бўлган ишонч беморларга ёрдам беришига ишонади, шунинг учун ҳам анестезиядан олдин уларга мусулмонлар ва насронийларнинг муқаддас Китобларидан ўқиб беради. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машҳур мукофот соҳиби Эван Атар Адаха Жанубий Суданнинг Юқори Нил вилояти, Бунж шаҳридаги Мабан касалхонасида хизмат қилади. Унинг ушбу шифо масканида жарроҳлик қилаётганига йигирма йилдан кўп бўлди. Ана шу вақт мобайнида у янги Судан ва Жанубий Судан давлати шаклланаётган даврдаги жуда кўплаб фуқаролик уруши ва фалокат қурбонларига ёрдам берди, ҳаётларини сақлаб қолишга кўмаклашди.

“Арзимас меҳнатим шу қадар мукофотланганлигидан ҳаяжондаман. Бу мукофот учун пул берилишидан жуда ҳам мамнунман. Уни, албатта, касалхонамизнинг бирламчи эҳтиёжлари учун сарфлаймиз”, – дейди жарроҳ мукофотни ола туриб.

Мавзуга оид