Жамият | 12:20 / 18.10.2018
9185
1 дақиқада ўқилади
Пайариқдаги «Ёшлар маркази»да ёнғин чиқди
18 октябрь куни соат 8:10 атрофида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги «Ёшлар маркази»нинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди.
Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа жойига етиб борган ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари соат 9:20да ёнғинни бартараф этишган. Бинонинг иккинчи қаватида жойлашган «Коворкинг маркази»нинг 60 кв.м. пластикли шифти ва тунукали том қисми ёнғиндан зарар кўрган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Воқеа жойига Пайариқ тумани ҳокими, Самарқанд вилояти ИИБ ЁХБ, туман прокуратураси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари етиб боришган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, «Коворкинг маркази» шу йилнинг августида фойдаланишга топширилганди.