Жаҳон | 02:16 / 25.10.2018
16306
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қотил Xbox эвазига рафиқасини кўмган жой қаердалигини айтишга рози бўлди 

Фото: Daniel Vasta | MLive.com

Ўз рафиқасини ўлдиргани учун қамоқ жазосини ўтаётган америкалик 8 йил ўтиб, агар унга Xbox олиб беришса, рафиқасининг жасадини қаерга яширганини айтишга рози бўлган. Бу ҳақда Michigan Live портали хабар берди.

Жазони ўтаётган Дуг Стюарт ва унинг рафиқаси бир жойда улғайиб, 2002 йилда турмуш қуришган. Аёлнинг йўқолиб қолгани ҳақида 2010 йил 26 апрелда маълум қилинган. Июнда эса Стюарт қасддан одам ўлдириш айблови билан ҳибсга олинган. 

Жорий йилнинг 22 октябридагина Стюарт полицияга рафиқасининг жасадини яширган жойни кўрсатишга рози бўлган. Турма раҳбарияти Стюартга ушбу маълумот учун талабларини бажариш, жумладан у ўтирган камерада Xbox ўрнатиб беришга рози бўлган.

Пировард натижада, аёлнинг жасади Стюарт кўрсатган жойда 5 метр чуқурликда аниқланган.

Мавзуга оид