Ўзбекистон | 16:59 / 26.10.2018
30427
1 дақиқада ўқилади

Туризм қўмитаси раиси ишдан олинди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Нурутдинович Умаров лавозимини тарк этди. Бу маълумотни «Kun.uz» манбаси тасдиқлади.

Бахтиёр Умаров жорий йилнинг май ойида бош вазир ўринбосарлигига кўтарилган Азиз Абдуҳакимов ўрнига қўмита раисига айланганди.

У вазир бўлишидан олдин Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбари Иброҳим Абдураҳмоновнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаганди.

Ҳозирча унинг кейинги фаолияти, шунингдек, қўмитанинг янги раиси ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга оид