Жамият | 10:57 / 31.10.2018
7330
4 дақиқада ўқилади

Ёш олимларнинг инновацион лойиҳалари танлови бир йўналишида 30та лойиҳа баҳоланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Республика ёш олимлар Кенгашининг “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танлови бўлиб ўтмоқда. 

Унда иштирокчилар лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилади. Олий таълим муассасалари, Илмий тадқиқот муассасаларининг бакалавр, магистр, таянч докторант ва мустақил изланувчиларининг илмий назарий ҳамда илмий амалий тадқиқотларини натижадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришга самарали жорий этиш, энг асосийси эса, уларнинг илм фан ютуқларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур танлов аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар ва табиий фанлар йўналишлари бўйича олиб борилмоқда. Ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафардан ғолиблар саралаб олинади.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тақдимотлар беллашуви ташкил қилинди. Унда 30 та лойиҳа холислик, адолат, шаффофлик ва қонунийлик принципларига амал қилинган ҳолда баҳоланди. Танлов ғолибларини аниқлаш мезонларига кўра танловга тақдим этилаётган лойиҳаларнинг жамиятимиздаги ижтимоий ва амалий муаммоларни бартараф этилиши, мақсадли йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

—200 нафар иштирокчи қатнашган танловда бакалавр, магистр даражасидаги айрим ёшларнинг ўз лойиҳаларини намойиш этишида бироз тажриба етишмади. Кўпчилик ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги, уларнинг талабга жавоб бермаслиги ва инновацион лойиҳаларни тақдимот шаклида тайёрланмаганлик ҳолатларига дуч келдик. Уларни расмийлаштириш қоидалари,танловда иштирок этишнинг ўзига яраша тартиби мавжуд. Жараён давомида қатнашчиларнинг бу борада етарлича маълумотга эга эмаслигига гувоҳ бўлдик. Шу сабаб танловга 200 нафар ҳужжат топширилган бўлса, уларнинг 100 таси саралаб олинди. Бугун танловнинг ижтимоий фанлар йўналиши бўйича лойиҳалар тақдимоти баҳоланди. Бу йўналишдаги лойиҳалар орасида муваффақиятлиларини ҳам кўрдик. Танловга халқаро даражадаги инновацион лойиҳалар ҳам тақдим этилган. Иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиблар саралаб олинди. Танловдаги иқтидорли соҳиблар ўзларининг ҳақиқий ёш олим эканлигини исботлашди. Чунки улар фундаментал тадқиқотларни амалга оширишмоқда, – дейди Ёш олимлар Кенгаши директори Камолиддин Мирзааҳмедов. — Танловда ғолиб бўлмаган лойиҳалар ҳам эътибордан четда қолмайди. Уларни янада такомиллаштириш учун илмий техник лабораторияларига йўналтирамиз. У ерда лойиҳа шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг халқаро танловларига йўналтирилади. Ижтимоий гуманитар йўналиш эгалари бугун фақат бу йўналиш билан чегараланибгина қолмай, бир неча фундаментал фанлар уйғунлиги асосида лойиҳаларини ишлаб чиқишган. 3 нафар лойиҳа ғолибига 10 млн сўмдан грант ажратилади. Тадқиқотчи иқтисодиёт ривожи учун хизмат қилувчи кадрдир. Уларни қўллаб-қувватлаш учун Ёш олимлар кенгаши ИНҲА университети билан ҳамкорликда халқаро даражадаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширади. Жумладан, ёшларни IТ ҳамда техник ва технологик конструктор соҳаларига жалб этиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйилмоқда.

Танловда иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган, лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифлик ҳуқуқини берувчи патент гувоҳномалари берилишига тавсия этилди. Танлов якунида ғолиблар бўйича хулоса баённомаси расмийлаштирилади.

— Мазкур танловда Тошкент халқаро БМТ модули” лойиҳаси билан иштирок этдим. Бу лойиҳада Ўзбекистонга “Education for justice» адолат учун таълим консепциясини олиб кирмоқчиман. Лойиҳа халқаро дастур асосида 3 босқичда амалга оширилади, – дейди танлов иштирокчиси Толибжон Мустафоев. — Дастлабки босқичда ҳар хил электрон ўйинлар, мультфильмлар орқали мактаб ёшидаги болаларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга эришилади. Кейинги босқичларда эса Олий таълим муассасалари талабалари ва профессор ўқитувчилари учун “Тошкент халқаро БМТ модули” конференцияси дастури билан коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда Ўзбекистондаги асосий меъёрий ҳужжатларни юритишга имкон яратилади.

Мавзуга оид