Спорт | 14:27 / 03.11.2018
33174
1 дақиқада ўқилади

«Реал» бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди

Фото: globallookpress.com

«Реал» президенти Флорентино Перес «Монако» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Леонарду Жардимни Мадридга олиб келмоқчи.

Marca нашри хабарига кўра, Перес Антонио Контедан рад жавобини олгач, португалиялик мутахассисга эътиборини қаратган.

Маълумот учун, 29 октябрь куни қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилган Хулен Лопетеги ўрнига «Реал»ни вақтинчаликка Сантяго Солари бошқариб турибди. Жардим ҳам октябрь ойида «Монако» билан муваффақиятсиз старт қайд этгани учун ишдан бўшатилганди.

Мавзуга оид