Жаҳон | 08:30 / 06.11.2018
12408
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла 2 ойдан бери Англия банкидан олтин захираларини ололмаяпти – ОАВ

Фото: REUTERS/Marco Bello/File Photo

Венесуэла ҳукумати Англия банкида сақланувчи 550 млн долларлик олтин ёмбиларни санкциялар сабабли блоклаб қўйилиши мумкинлигидан хавотирланиб, ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда икки манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.    

Маълумотларга кўра, Венесуэла ҳукумати 14 тонна олтинни қайтармоқчи, Англия банки эса Лотин Америкаси давлати бу қимматбаҳо металл билан нима қилмоқчилигига ойдинлик киритмоқчи. Таъкидланишича, Каракаснинг талаби 2 ойдан бери бажарилмаяпти. Бу гўёки бундай катта миқдордаги олтинни ташишда суғурта олиш имкони йўқлиги билан боғланган.

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 ноябрда Венесуэланинг олтин захиралари билан операцияларни блоклашга қаратилган санкциялар киритди. Оқ уй тарқатган баёнотга кўра, АҚШ маъмурияти Венесуэла ҳукуматига мамлакат бойлигини ўзининг коррупцион мақсадларида талон-тарож қилишга йўл бермоқчи эмас. 

Таъкидланишича, 2018 йил октябрига кўра, Венесуэлада 164,2 минг тонна олтин бор. 2015 йилдан ҳозирги кунгача Венесуэла олтин захираси деярли 200 минг тоннага камайиб кетган.

Мавзуга оид