Спорт | 20:55 / 09.11.2018
38398
2 дақиқада ўқилади

Руслан Нуриддинов жаҳон чемпионатида бронза медал билан кифояланди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

9 ноябрь куни мусобақада -109 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Руслан Нурутдинов ҳимоя қилди.

Аммо у даст кўтариш баҳсларида ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Силтаб кўтаришда эса 227 кг. натижа кўрсатди ва якунда бронза медал билан кифояланди.

Бунгача Ўзбекистон Ашхободдаги чемпионатда иккита медал олганди. Дастлаб, 4 ноябрь куни -67 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Достон Ёқубов даст кўтаришда 139 кг., силтаб кўтаришда 180 кг. тош кўтарди ва умумий ҳисобда 319 кг. натижа кўрсатган ва кумуш медал билан тақдирланганди. 8 ноябрь куни эса -102 кг вазн тоифасидаги Акбар Жўраев даст кўтаришда жаҳон рекордини янгилаб, олтин медалга эга чиқди.

10 ноябрь куни жаҳон чемпионати якунланади. Турнирнинг сўнгги кунида +109 кг вазн тоифасида Рустам Жангабаев Ўзбекистонга навбатдаги медални олиб бериш учун ҳаракат қилади.

Мавзуга оид