Фалокатга учраган норвег фрегати сувга ғарқ бўлди
8 ноябрда Мальтага қарашли Sola TS нефть танкери билан тўқнашиб кетган, Норвегия ҳарбий-денгиз кучларининг Helge Ingstad фрегати деярли тўлиқ сув остига кетди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.
Фрегат НАТОнинг Trident Juncture 2018 машғулотларидан қайтаётган бўлган. Тўқнашувдан кейин фрегат сардори уни сақлаб қолиш мақсадида саёзликка ўтказмоқчи бўлиб соҳилга йўналтирган. Бироқ тўқнашув оқибатида ўнг корпусидан 10 метрлик ёриқ олган кема чўка бошлаган. Кема соҳил яқинида ўнг томонига ёнбошлаб, катта қисми сув остига кетган. Қутқарувчиларнинг кемани соҳилга пўлат трослар билан маҳкамлаш ва уни буксирлар ёрдамида мувозанатлашга барча уринишлари ҳеч қандай натижа келтирмаган.
Охирги эълон қилинган суратларга кўра, ҳозирда сув устида фрегатнинг учи ва антеннасигина кўриниб турибди.
Норвегия ОАВнинг маълум қилишича, айни вақтда ҳукумат тўқнашув сабабларини тергов қилмоқда. Жумладан, 650 млн доллар турувчи, сувда, сув остида ва ҳаводаги нишонларни кузатиш ва қидиришга мўлжалланган энг замонавий тизимлар билан жиҳозланган жанговар кема нима учун танкерни пайқамагани сабаби ўрганилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, танкер жамоаси яқинлашиб келаётган фрегатни пайқаганда ҳам катталиги сабабли йўналишини ўзгартира олмасди, бироқ юқори манёврликка эга фрегат тўқнашувдан осонгина қочиб қутилиши мумкин эди.
Мавзуга оид
20:33 / 15.12.2024
Керч бўғозида Россиянинг икки танкери ҳалокатга учради
09:26 / 26.10.2024
РФнинг «соядаги флоти»: Greenpeace 192 та эскирган танкерни топди
08:58 / 29.12.2022
Йирик компаниялар Россия танкерлари учун уруш хавфини қоплаб бермайди
19:27 / 12.08.2022