“Союз” ракетаси аварияга учрагандан кейин илк бор фазога учирилди
“Союз-ФГ” ракета-ташувчи “Прогресс МС-10” юк кемаси билан Халқаро коинот станцияси томон Бойқўнғирдаги космодромдан старт олди. Ушбу парвоз бу турдаги ракеталар учун 11 октябрдаги авариядан кейин биринчиси бўлди.
Россиянинг парвозларни бошқариш маркази юк кемаси ракетанинг 3-поғонасидан ажралиб, ХКС томон парвозни давом эттирганини маълум қилган.
Юк кема ХКС билан 18 ноябрда туташиши керак. Кема станцияга 2,5 тонна турли юк, жумладан, ёнилғи, сув ва сиқилган газ етказади.
Ушбу юк кема 30 октябрда учиши керак бўлган, бироқ “Союз-ФГ” авариясидан кейин парвоз 16 ноябрга кўчирилган. Ракета 11 октябрда космодромдан учирилгандан кўп ўтмай аварияга учраганди. Фалокат оқибатида ракетада бўлган фазогирлар Алексей Овчинин ва Ник Хейгга ҳеч нарса қилмаган. Таъкидланишича, бу 35 йил ичидаги илк фавқулодда вазият бўлган.
Мавзуга оид
20:59 / 28.12.2024
SpaceX бир йил ичида ракета учириш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди
17:33 / 02.12.2024
Хитой янги космодромдан янги ракета учирди: миссия қандай ўтди?
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
12:00 / 30.10.2024