Жамият | 19:45 / 03.12.2018
21017
1 дақиқада ўқилади

Поезд купесидаги ёстиқ ичига яширилган ўқ-дорилар фош этилди

“Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида 324-сонли “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.У.нинг ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Ушбу шахс жойлашган купе вагони божхона назоратидан ўтказилганида, у ёстиқ ичига 75 дона ов милтиғи гильзалари ва 5 кг дробни яширган ҳолда  юртимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид