Жаҳон | 00:21 / 05.12.2018
10567
1 дақиқада ўқилади

АҚШ рақиб сув ости кемаларини қидиришда бактерияларни қўлламоқчи

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари институти мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси (DARPA) билан ҳамкорликда рақиб кемаларининг жойлашган ўрнини аниқлай оладиган кузатув ва ҳимоя қилиш биологик фаол тизимларини ишлаб чиқишни бошлади. Олимларнинг таъкидлашича, замонавий технологиялар исталган сув ости объектини кузатишга ва уларнинг нималигини бир неча сония ичида аниқловчи биология ҳимоя тизимини яратишга имкон беради. 

Олимлар кема ва муайян турдаги объектларга хос бўлган металл, ёнилғи ёки электр магнит таъсирга жавоб берувчи алоҳида турдаги бактерияларни яратишни мўлжаллашмоқда. Океанларда бактериялардан маълумотларни йиғиш билан дронлар шуғулланади. Бунинг учун денгиз ва ҳаво автоном қурилмаларини махсус датчиклар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўплаб дизел-электр сув ости кемалари жанговар патрул олиб бораётган ҳудудни аниқлашга имкон берувчи ўз қатъий “изи”га эга. 

Мавзуга оид