Жаҳон | 18:45 / 06.12.2018
11630
1 дақиқада ўқилади
Pantone институти 2019 йилнинг рангини эълон қилди
Pantone тадқиқот институти «тирик коралл» рангини 2019 йил ранги деб эълон қилди.
Pantone вице-президенти Лори Прессманнинг сўзларига кўра, ранг бу ўзига хос «тил» бўлиб, у маданият билан бевосита боғлиқ. Прессман атроф-муҳитнинг инсонлар ҳаётига таъсири кучайиб бораётганлиги «тирик коралл» ранги танланишига сабаб бўлганини айтди.
«Табиат билан қандай ҳол юз бераётганини, табиий ресурслар тугаб бораётганини кўриб турибмиз. Биз табиатдан оладиган нарсалардан бири энергиядир. Биз табиат ўзгариши ҳақида ўйлаганимизда, бу ранг ҳаётга жон бахш этади», деди у.
Pantone 20 йилдан буён ҳар йили декабрда келгуси йилнинг рангини танлайди. Танлов мода, архитектура, дизайн ва маданиятдаги трендларга асосланади.