Спорт | 15:00 / 07.12.2018
18798
1 дақиқада ўқилади

Мейвезернинг япониялик кикбоксчи билан жанги қоидалари эълон қилинди

Фото: REUTERS

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер ва япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукаванинг кўргазмали жанги бокс қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Жанг 31 декабрь куни, Япония пойтахти Токио яқинида бўлиб ўтади. Беллашув бокс қоидалари бўйича, 66,7 килограммгача вазн тоифасида ўтказилади. 20 ёшли япониялик спортчининг вазни 55 килограммни ташкил қилади.

Спортчиларнинг профессионал рўйхатига киритилмайдиган жанг ҳакамларсиз уч дақиқадан уч раунд давом этади. Ҳар иккала жангчининг қўлида саккиз унцияли қўлқоп бўлади, бу Мейвезернинг Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) жангчиси Конор Макгрегор билан баҳсида ҳам кузатилганди.

Флойд Мейвезер 50та жангнинг барчасида ғалабага эришган. Нацукава 28та баҳсда зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Мейвезер билан қаерда жанг ўтказиши мумкинлиги айтилганди.

Мавзуга оид