Ўзбекистон | 11:06 / 08.12.2018
7984
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон OPEC’га кузатувчи сифатида қўшилди - ОАВ

Фото: AFP

Ўзбекистон OPEC’га кузатувчи сифатида қўшилди, дея хабар бермоқда ТАСС Бирлашган Араб Амирликлари энергетика вазири, OPEC конференцияси раиси Суҳайл ал-Мазрийга асосан.

«Мен бугун «OPEC бўлмаган», кузатувчи сифатида бизга қўшилган янги ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик изҳор қилмоқчиман. Улар Чад, Жанубий Африка Республикаси, Ўзбекистон, шунингдек, Африка нефть ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси», - деди у.

Шунингдек, Суҳайл ал-Мазрийнинг умид билдиришича, Ўзбекистон ва бошқалар ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияга қўшилади.

OPEC 1960 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда картель барча ўрганилган нефть захираларининг қарийб 80 фоизини назорат қилади ҳамда жаҳондаги қазиб олинувчи нефтнинг 40 фоизидан ортиғини таъминлайди.

OPEC’га 15 мамлакат (Жазоир, Ангола, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Қатар, Конго Республикаси, Кувайт, Ливия, Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Эквадор, Экваториал Гвинея) киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар OPEC'ни тарк этиши хабар берилганди.

Мавзуга оид