Жаҳон | 22:56 / 13.12.2018
5369
2 дақиқада ўқилади

Amazon ўз офисида сотувчилари бўлмаган илк мини-дўконни очди

Amazon Go касса ва сотувчилари бўлмаган автоматлаштирилган дўконлар бўлиб, у ерда харидорлар камералар кузатувида бўлади, харид қилинган нарсаларни эса дарҳол сумкага жойлаштириш мумкин. Савдо залига кириш учун смартфондаги махсус дастурни очиб, смартфонни турникетга қўйиш керак. 

Бундай дўконларнинг умумий майдони 185 кв.м га яқин жойни ташкил қилади, лекин мини форматда 41 кв.мга яқин жойни эгаллайди. Илк кичик Amazon Go ўз ишини Amazon’нинг Сиэтлдаги офисида бошлади. Компанияда бу каби дўконларни шифохоналар ва офисларнинг вестибюлларида ёки “қорни оч ва шошаётган одамлар” кўп бўлган жойларда очиш режалаштирилмоқда.         

Кичкина ҳажмига қарамай, мини-дўконлар ҳам одатдаги Amazon Go дўконлари каби автоматлаштирилган схема бўйича ишлайди. Компанияда бундай савдо нуқталари модулли деб аталиб, уларни йиғишга бир неча ҳафта кетиши таъкидлаб ўтилган.

Мавзуга оид