Жаҳон | 08:41 / 13.12.2018
5236
1 дақиқада ўқилади

SWIFT тўлов тизими бош директори истеъфога кетишга қарор қилди

Фото: Jason Alden/Bloomberg via Getty Images

Банклараро маълумот узатиш ва тўловларни амалга ошириш халқаро тизими SWIFT бош директори Готтфрид Лейббрандт 2019 йил июнида истеъфога кетишга қарор қилди. У бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлигига маълум қилган.

“SWIFT ҳозирда 7 йил аввалгидан умуман ўзгача ҳолатда. Ҳар доим бошқарувни топшириш ва янги бобни ёзиш вақти келади. Ўйлайманки, ҳозир айнан шу вақтдир”, деб айтган Лейббрандт.

Унинг айтишича, у бу қарори ҳақида компания директорлар кенгашини хабардор қилган. Ахборот агентлигининг таъкидлашича, 58 ёшли Лейббрандт компанияга 7 йил бошчилик қилгандан кейин 2019 йил июнда ўз ваколатларини бўйнидан соқит қилади. 

Айни вақтда SWIFT тизимига 200 дан кўпроқ давлатдаги 11 мингдан кўпроқ молиявий институт уланган. 

Мавзуга оид