Фан-техника | 17:41 / 14.12.2018
63727
4 дақиқада ўқилади
Реклама

UMS “Эксклюзив” тариф режасини ишга туширди

UMS’нинг янги тариф режаси бўйича Ўзбекистон бўйича чексиз суҳбатлашиш имконияти, 15 000 МБ мобиль Интернет ва 3 000 SMS тақдим этилмоқда. Абонент тўлови ойига атиги 70 000 сўм бўлган ушбу тариф режасига фақатгина 2019 йилнинг 10 январигача уланиш мумкин.

Фото: UMS

Абонент ўз мобиль операторидан кўпроқ нимани кутади? Сифатли алоқаними?! Ёки паст нархларни?! Балки кўпроқ мегабайт ва дақиқаларнидир?! Қайси вариантни танлашингиздан қатъий назар UMS’нинг “Эксклюзив” тариф режаси билан барча қулайликларга эга бўласиз!

Тариф режаси бўйича Ўзбекистон мобиль операторлари тармоқлари ва шаҳар рақамларига қўнғироқлар учун чексиз дақиқалар берилади. Кўп суҳбат қиладиганлар учун бу жуда қулай. Шунингдек, ҳар ойда абонентларга нақ 15 000 мегабайт тақдим этилади! Бу эса Интернетдан мазза қилиб фойдаланиш, видео кўриш ва кўчириш, “оғир” файллар билан ишлаш, онлайн ўйинлар ўйнаш учун жуда ҳам асқатади. SMS-хабарлар орқали суҳбат қурувчилар учун эса тариф режаси бўйича 3 000 та SMS берилади. Буларнинг барчаси учун абонент ойига атиги 70 000 сўм тўлайди!

Қулай таклиф-ку, дейсизми? Албатта! Бундай нархга шунча лимитлар мамлакатимиз алоқа бозорида тақдим этилмайди. Шунинг учун ҳам ушбу тариф режаси – UMS’дан сизлар учун эксклюзив таклиф! Тарифга фақатгина 2019 йилнинг 10 январигача уланиш мумкин. Бу санадан кейин тариф янги уланишлар учун ёпилади ва ундан фақатгина аввал уланиб олганлар фойдаланиши мумкин бўлади.

Ушбу тариф режасининг абонентига айланиш учун UMS офисларига ёки компаниянинг тижорат ҳамкорлари савдо шохобчаларига мурожаат қилиш, рақам танлаш ва тарифнинг биринчи абонент тўлови учун ҳақ тўлаш керак. UMS’нинг бошқа тариф режаларидан бу тарифга ўтиб бўлмайди.

«Эксклюзив» тариф режасини ишлаб чиқишда биз абонентларимиз сафига қўшилмоқчи бўлганларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутдик. Кўплаб таклифларни жамлаб, ҳамма учун мақбул бўладиган, етарлича дақиқа ва мегабайтларни ўз ичига олган маҳсулотни яратдик. Бошқа хизмат ва акцияларимиз қаторида «Эксклюзив» тариф режаси ўзбекистонликлар учун яна бир Янги йил туҳфаси бўлди, деб умид қиламиз”, – дейди «UMS» МЧЖ Эльмир Габдеев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UMS компанияси мамлакат телекоммуникация бозорида суҳбатлашишнинг янги даврини очиб берди. Компаниянинг янги абонентлари ўз тариф режаларидан фойдаланиб, 3 ой давомида Ўзбекистон бўйича мутлақо чексиз қўнғироқларни амалга ошириш имконига эга бўлишди. Бундан ташқари, бу давр ичига уларга ҳар ой 1000 МБ бонус ҳам тақдим этилмоқда.

Қўшимча маълумотларни UMS’нингwww.ums.uz веб сайтидан ҳамда расмий Telegram каналидан (https://t.me/UMSuzb) олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид