Фан-техника | 18:44 / 15.12.2018
47626
3 дақиқада ўқилади

Келажакка марҳамат: ҳақиқатга айланган технологиялар

Ёдингиздами, болаликда фантастик фильмлар томоша қилиб, унда намойиш этилган технологиялар ҳаётга кириб келиши ҳақида орзу қилардик. Истаклар ижобат бўлди! Тўғри, у одатий нарсага айлангани учун ҳали сезишга улгурмадингиз. Гап нима ҳақида эканини ёдингизга соламиз.

Қўшимча реаллик

Magic Leap деб номланган компания бор. У беш йилдан бери мавжуд. Айнан у мазкур технологияни ишлаб чиқармоқда. Унинг лойиҳасига Google инвесторлик қилмоқда. Компания жами 500 миллион доллар инвестиция тўплаган. Ҳақиқий маҳсулот ҳали чиқмаган, бироқ унинг видеоси бор. У кишини ҳайратга солади.

Имо-ишоралар билан бошқариш

Исталган техникани бошқаришми? Бир зумда! MYO билакузукларини харид қилинг. Бу қурилма имо-ишораларингиз ва мушаклар ҳаракатини ҳисоблайди. Кейин эса ёқилган қурилмага буйруқ беради.

Универсал қон гуруҳи

Қоннинг манфий резус фактордаги гуруҳи универсал саналиши кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Агар одамга қон қуйиш керак бўлса, камёб гуруҳлар учун донор топиш муаммога айланади. Бироқ олимлар янги технологияни аллақачон синаб кўришди. У қон гуруҳини ягона стандартга ўтказиш имконини беради. Синовлар муваффақиятли ўтган.

Кўринмас пўстин

У ҳақида орзу қилганларимизни бир эсланг! Тўғри, ҳозирча фақат микрообъектлар учун. Моҳият шундан иборатки, у ёруғликни акс эттириб, кўринмаслик эффектини берадиган олтин антенналардан тайёрланган. Микрообъектда кашфиёт синаб кўрилган, уни кўпчилик учун оммабоп маҳсулотга айлантириш учун анча йил талаб этилади.

Ёруғлик майдони камераси

Унда олинган тасвирларнинг ижобий жиҳати тайёр суратда фокус ва кескинликни ўзгартириш имкониятидир. Сураткашлар учун топилманинг ўзи эмасми? Lytro компанияси аллақачон ана шундай пленоптик камераларни ишлаб чиқармоқда.

Оғриқлар йўқ

Ҳозирда олимлар инсон танасига имплантация қилиш мумкин бўлган митти қурилма кашф қилишган. У нейронларни фаоллаштириб, бутун организм бўйлаб ёруғликни “етказади”. Бу каби кашфиёт бошқа воситалар ёрдам беролмайдиган сурункали оғриқларга эга кишилар учун ҳақиқий топилмага айланиши мумкин.

Симсиз электр

Симсиз техника ҳаётимизга кириб келган. Симсиз қувватолдиргич ва телевизорлар ёдингизда-ку. Тез орада электр Wi-Fi орқали етказилади.

Ўзини ўзи бошқарадиган машина

Ҳа, улар мавжуд ва кўча бўйлаб ҳаракат қилмоқда. Яна ҳайдовчисиз автобус ва самолётлар ҳам бор. Бу тез орада оммавийлашиши эҳтимолдан холи эмас.

Компьютер билан суҳбат

Мана бир неча йилдирки, иловалар сабаб смартфонлар билан суҳбатлашяпмиз. Сенсор экрандаги тугмани босишга эринаётган бўлсангиз, қурилмага савол беринг. Жавобни унинг ўзи топади.

Ақлли интернет

Бу ҳам бор. Музлаткич тугаётган маҳсулотларга ўзи буюртма беради, тиш чўткаси эса оғиз бўшлиғи гигиенасини кузатади, маслаҳатлар беради ва маълумотларни стоматологга юборади. Одамлар бу технологиядан анчадан бери фойдаланишмоқда.

Мавзуга оид