Жаҳон | 16:43 / 17.12.2018
12848
1 дақиқада ўқилади

«Катрина» довулидан жабрланганлар 13 йил ўтиб Брэд Питтни судга беришди

Фото: Mario Anzuoni/Reuters

АҚШда 2005 йилда юз берган «Катрина» довули туфайли ўз уйларини йўқотган Янги Орлеан аҳолиси голливудлик актёр Бред Питтга қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, аҳоли вакилларининг талаби шунга боғлиқки, актёрнинг Make It Right («Тўғри қил») хайрия жамғармаси уларнинг уй-жойини қуриш билан шуғулланган. Шу билан бирга, уйлар яшаш учун яроқсиз бўлиб чиқди, жабрланувчиларнинг фикрича, уйлар стандартларга жавоб бермайди. Жамғарма бу даъволар билан лойиҳа меъморига мурожаат қилишни маслаҳат берган.

Аввалроқ, Бред Питт ва Леонардо Ди Каприо америкаликларни сайловларда «мамлакат тақдирини ҳал қилишга» чақирганди.

Мавзуга оид