Ўзбекистон | 17:28 / 18.12.2018
14376
1 дақиқада ўқилади

5 кунда 3 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 10 декабрдан 14 декабргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 814,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 15,7%га ортиқ.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 695та автомобиль рақами сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,0 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 23% биринчи тоифадаги авторақамларга, 50% иккинчи ва 27% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 19%га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 11%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 58%га тенг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 декабрдан 7 декабргача бўлган даврда 2,6 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилганди.

Мавзуга оид