2019 йилда бозорга чиқиши энг кўп кутилаётган автомобиллар маълум қилинди
Business Insider портали 2019 йилда бозорга чиқиши энг кўп кутилаётган автомобиль моделларини маълум қилди. Рўйхатга 40 та автомобиль, юк машинаси ва йўлтанламас киритилган.
2019 йилда Audi бозорга седанларнинг янгиланган қаторини чиқаради. Улар орасида A6, А7 ва А8 каби моделлар бор. Бундан ташқари, компания янгиланган Q8 йўлтанламаси ва E-Tron электрокарини сотувга чиқаради.
BMW’дан янги 3 Series седани, 8 Series купеси ва Z4 роадстер чиқарилиши кутилмоқда. Келаётган йилда X5 йўлтанламасининг янги авлоди ва X7 пайдо бўлади. XT4 кроссовери Cadillac моделлар қаторини тўлдиради. Honda эса бозорга Passport кроссоверини чиқаради.
Hyundai водород ёнилғида ишловчи Nexo ва 8 ўриндиқлик Palisade кроссоверлари, Santa Fe йўлтанламасини чиқаради.
Бундан ташқари, 2019 йилда Land Rover Defender йўлтанламаси ва 2-авлоддаги Range Rover Evoque кроссовери пайдо бўлади.
Lincoln компанияси Lincoln седани, Aviator йўлтанламаси ва Nautilus кроссовери; Mercedes-Benz A-синфдаги янги седан, AMG GT спорткари, янги авлоддаги GLE йўлтанламаси, EQC электрокари ва G-Wagon’нинг янги версиясини сотувга чиқаради. Porsche эса 3-авлоддаги Cayenne, 8-авлоддаги 911 ва Taycan электр седанини чиқаради.
8 йиллик танаффусдан кейин Ford’нинг Ranger пикапи яна сотувга чиқарилади. Шунингдек, автосалонларда Jeep Gladiator’ни кўриш мумкин бўлади. 2019 йилда, шунингдек, Kia K900 седани дебют қилади.
Шунингдек, автоҳаваскорлар премиум синфдаги Lamborghini Urus, ихчам Lexus UX, McLaren’нинг 720S янги суперкари, Ram 1500 пикапи, Rolls-Royce’дан янги Cullinan, Tesla’дан Model Y, Toyota Supra, Volkswagen Arteon ва Volvo V60 универсалини харид қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:20 / 24.11.2024
Hyundai 42 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади
22:20 / 23.09.2024
АҚШ Хитой ва Россия технологияси мавжуд «ақлли» автомобилларни тақиқлашни таклиф қилмоқда
20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди
10:57 / 18.05.2024