Трамп АҚШ молия вазирини бўшатиш ҳақида ўйлаётгани маълум қилинди
Bloomberg ахборот агентлигининг вазиятдан хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп молия вазири Стивен Мнучинни лавозимидан бўшатиш ҳақида ўйламоқда.
Мнучин молия вазири лавозимида ишлаётгандан бери илк бор жиддий муаммога дуч келди. У ўтган ҳафта олтита йирик банк раҳбарияти билан учрашган, бироқ нобарқарор вазиятдан хавотирга тушган инвесторларни тинчлантира олмаган.
“Оқ уйда Мнучинни унча хушлашмайди ва уни “автобус остига” ташлашдан фақатгина хурсанд бўлишади”, деб ёзган аввалроқ молия вазирлигида ишлаган Стивен Майроу. Унинг таъкидлашича, Мнучинни шу пайтгача Трамп билан яхши муносабати ҳимоялаб келган.
Таъкидланишича, Мнучиннинг кейинги тақдири фонд биржалари пасайишда давом этиши ёки йўқлигига боғлиқ бўлади.
24 декабрдаги савдолар натижаларига кўра, АҚШнинг Dow Jones фонд индекси 22 минг пунктдан пастга тушиб кетди. Мутахассислар ушбу ҳолатни Трампнинг Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэллни истеъфога чиқаришни режалаштираётгани билан боғлашмоқда.
Мавзуга оид
21:57 / 09.01.2025
Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади — ҳисобот
20:07 / 09.01.2025
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: қурбонлар бор, машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
19:42 / 09.01.2025
Байден Калифорниядаги ёнғинлар сабабли охирги хорижий сафарини бекор қилди
18:44 / 09.01.2025