Ўзбекистон | 02:30 / 26.12.2018
54643
2 дақиқада ўқилади

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилди

Фото: mahallakengashi.uz

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди. Улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади.

Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари пул мукофотлари билан тақдирланади. Шунингдек, профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига тегишли тавсияга асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимлари, қоида тариқасида, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга аъзолари орасидан жамланиши белгилаб қўйилди. 

Мавзуга оид