Жамият | 22:00 / 28.12.2018
56611
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда рўй берган ЙТҲ оқибатида мансабдор шахслар ҳалок бўлди

27 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЎзА хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши ҳалок бўлган.

Бахтсиз ҳодиса Nexia-3 русумли автомашина йўлда сирпаниб, бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида содир бўлган.

Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига олиб келган. Ҳалок бўлганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари ва Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассиси ҳам бор.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид