Жаҳон | 18:27 / 03.01.2019
8362
2 дақиқада ўқилади

Disney "олтин асри"нинг сўнгги аниматори 106 ёшида вафот этди

Фото: instagram/@disneyarl

Walt Disney студияси "олтин асри"нинг сўнгги аниматори Дон Ласк 106 ёшида АҚШда ҳаётдан кўз юмди. Hollywood Reporter унинг ўғлига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Маълум қилинишича, Дон Ласк 30 декабрь куни Калифорниядаги қариялар уйида вафот этган.

Ласк 1933 йилдан 1960 йилгача Walt Disney студиясида фаолият юритган ва "Пиноккио"(1940) , "Бэмби"(1942), "Золушка"(1950), "Алиса мўъжизалар мамлакатида"(1951), "Питер Пэн"(1953), "101 далматин" (1961) ва бошқа қатор мультфильмлар яратилишида иштирок этган. 

Disney'дан кетганидан кейин у режиссёр Билл Мелендеснинг анимацион студиясида ишлаган ва у ерда "Снупи, уйга қайт" ҳамда "Чарли Браун" мультфильмлари яратилиши устида иш олиб борган. 

The Walt Disney Company'га 1923 йилда Уолт Дисней томонидан асос солинган. У АҚШнинг энг йирик компанияларидан ва жаҳон кўнгилочар саноати етакчиларидан биридир. 

Мавзуга оид