Жаҳон | 10:47 / 05.01.2019
20128
1 дақиқада ўқилади

Трамп Габонга қўшинлар жўнатди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп Конго Демократик Республикасида (КДР) бўлиб турган америкаликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Габонга ҳарбий хизматчилар юбориш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда ТАСС Трампнинг АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикерига йўллаган мактубига асосан хабар қилмоқда.

Мактубда айтилишича, «ҳарбий хизматчилар» Либревилль (Габон)га юборилган, аммо уларнинг сонига аниқлик киритилмаган.

«Ҳарбийлар мамлакатга Қўшма Штатларнинг Киншасдаги (КДР) фуқаролари, ходимлари ва дипломатик объектлари хавфсизлигини таъминлаш учун юборилди», - дея таъкидланади Трампнинг мактубида.

Шунингдек, президентнинг хатида қайд этилишича, ҳарбий хизматчилар бир қисми Габонга «ҳарбий авиация қўллаб-қувватлови» билан етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда 10 та минтақага катта эътибор қаратилиши айтилганди.

Мавзуга оид