Спорт | 14:00 / 09.01.2019
19784
1 дақиқада ўқилади
«Бунёдкор»да раҳбар ўзгарди
Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилган.
Маълум қилинишича, 2017 йил майидан буён «Бунёдкор» ФК бош директори сифатида фаолият юритиб келган Мурод Боқиевич Алиев ўз хоҳишига кўра, лавозимидан озод этилган.
Эндиликда клубга Улуғбек Абдусатторович Мирзаев бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Улуғбек Мирзаев бугунги кунга қадар «Бунёдкор» клуби спорт директори сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024
Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести
14:37 / 27.02.2024