Жаҳон | 14:03 / 12.01.2019
17522
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Иванка Трамп Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» Financial Times’га таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Шунингдек, ушбу лавозимга даъвогарлар орасида АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли ҳам бор.
Қайд этилишича, нашр ушбу маълумот манбасини кўрсатмаган.
Таъкидланишича, Жаҳон банкининг амалдаги раҳбари Жим Ен Ким 1 февраль куни ўз лавозимини тарк этади. Ижрочи директор Кристалина Георгиева ташкилот президенти вазифасини бажарувчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки дунёдаги иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтиргани, аммо Ўзбекистон учун прогнозни тасдиқлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:54 / 23.11.2024
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
17:43 / 18.10.2024