Спорт | 08:26 / 18.01.2019
15127
1 дақиқада ўқилади

“КАМАЗ” экипажи “Дакар-2019” пойгаси ғолиби бўлди

Фото: Zuma\TASS

“КАМАЗ-мастер” жамоасининг Эдуард Николаев бошчилигидаги экипажи “Дакар-2019” пойгасининг юк машиналар орасида ғолиби бўлди. 

Ғолиб пойганинг Перуда ўтган 10-босқичида аниқланди. Бу босқични “Ивеко” экипажи ютган. Бироқ бу Николаевга умумий ҳисобда етакчиликни сақлаб қолишига халақит қилмаган.

2-ўринни “КАМАЗ”нинг Дмитрий Сотников бошчилигидаги яна бир экипажи эгаллаган.

Бундан аввалроқ “КАМАЗ”нинг яна иккита экипажи турли сабабларга кўра пойгадан чиқиб кетганди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ғалаба Николаевнинг қаторасига учинчи ғалабасидир: у 2017 ва 2018 йилларда ҳам пойгада ғалаба қозонган. Россиялик пойгачи 2013 йилда ҳам пойга ғолиби бўлган.

Мавзуга оид