Ўзбекистон | 10:34 / 18.01.2019
8163
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилмоқда

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси президенти “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) билан биргаликда Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмуродов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.А.Вафоевга Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаш ваколати берилди.

Белгиланишича, инвестиция компанияси:

Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) компаниясининг 75 фоиз миқдордаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 25 фоиз миқдордаги улушлари ҳисобига 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги устав фондига ва 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги эълон қилинган капиталига эга бўлиб, масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, бунда қўшимча иштирокчиларни ўрнатилган тартибда жалб этиш мумкин бўлади;

фаолият кўрсатаётган ва янги ташкил қилинаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталларида улушлар сотиб олиш, қарзлар бериш, қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталидаги улушларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга реализация қилиш ва қонун билан тақиқланмаган бошқа шаклларда инвестиция фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга;

Бирлашган Араб Амирликларининг инвестициявий, молия институтлари ва компаниялари билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш вазифаларини бажаради, улар билан инвестициявий муносабатларни мувофиқлаштиради, шунингдек, қўшма инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва рўёбга чиқаришга кўмаклашади.

Белгилаб қўйилишича:

инвестиция компанияси, шунингдек, унинг таъсисчилари олинган дивиденд ва фоизлар бўйича даромадлар билан бирга фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан, шунингдек, унинг мол-мулки ва активларини реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан 3 йил муддатга озод қилинади;

устав фонди (капитали)нинг камида 30 фоизи инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан шакллантирилган янги ташкил этилган корхоналарга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.

Мавзуга оид