Light | 16:03 / 21.01.2019
12429
1 дақиқада ўқилади

Сеулда дарахт илдизлари кўринишидаги ўриндиқ ўрнатилди

Сеулнинг жамоат боғида ғаройиб ёғоч ўриндиқ “илдиз отди”. Уни Ён Жу Ли исмли киши лойиҳалаштирди. Дизайнни ҳаётга татбиқ этишдан аввал у нуфузли Hangang Art Competition танловининг ғолибига айланди. Жу Ли жамоат ҳудуди учун ҳам бадиий, ҳам функционал қимматга эга мебель жиҳозини яратишга муваффақ бўлди.

Илдиз кўринишидаги ўриндиқнинг диаметри 30 метрга тенг. Пўлат ўриндиқлар учта баландликда жойлашган: болалар ўриндиғи, катталар учун жой ва стол. Органик дизайн компьютер алгоритми натижаси саналади.

Ён Жу Ли дизайни эстетик кўринишда ва амалий жиҳатдан ҳам қулай. У сунъийлик ва табиийлик орасидаги чегарани йўқотиш учун ўйлаб топилган. Бежирим ёритиш мосламаси эса кечки пайтлари ҳам вақтни мароқли ўтказишга имкон беради.

Мавзуга оид