Ўзбекистон Томск ёғочининг асосий импортчиси бўлди
2018 йилда Томск области Ўзбекистонга ёғоч ва ёғочдан тайёрланган маҳсулотлар умумий экспортидан 43 фоизни етказиб берди. Бу ҳақда РИА Томск Россельхознадзор вакили Владислав Азаренкога асосан хабар қилмоқда.
Хитой иккинчи энг йирик импортчига айланди - у Томск ёғочининг 35%ни сотиб олди. 2017 йилда Ўзбекистон ва Хитой Томск ёғочини деярли бир хил ҳажмда қабул қилиб олган - мос равишда 36% ва 37%.
«Ўзбекистон уч йил аввал харидлар ҳажмини кескин ошира бошлади. 2018 йилда у Томск ёғочининг 43 фоизини импорт қилди ва Хитойни сезиларли даражада ортда қолдирди», - дейди Азаренко.
2018 йилда Томск областидан қайта ишланмаган ёғоч экспорти ҳажми тахминан 58,5 минг куб метрни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолгани, Россия иккинчи ўринда экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:48 / 25.12.2024
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
09:24 / 12.12.2024