Жаҳон | 13:40 / 24.01.2019
18619
1 дақиқада ўқилади

Украина собиқ президенти давлатга хоинлик қилишда айбдор деб топилди

Фото: УНИАН

Киевнинг Оболонский район суди Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковични давлатга хоинлик қилишда айбдор деб топди.

«Айбланувчининг жиноятлар содир этганлиги рад этиб бўлмас далиллар билан исботланди», деган судья.

Янукович давлатга хоинлик қилиш, мамлакат чегарасини ўзгартиришда иштирок этиш ва уруш олиб боришда айбланган. Собиқ президент барча айбловларни рад этмоқда. Унга нисбатан ҳукм сиртдан эълон қилинади, чунки Янукович 2014 йилдан буён Россия ҳудудида яшамоқда.

Суд давлатга хиёнат қилиш бўйича ишни 2017 йил июнида кўриб чиқишни бошлаганди. Давлат айбловчилари барча айбловлар бўйича Януковични 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда.

Мавзуга оид