Фан-техника | 16:38 / 28.01.2019
21757
1 дақиқада ўқилади

Мусулмонлар учун энг қулай бўлган браузер ишлаб чиқилди

Фото: Justin Chin/Bloomberg

Малайзиянинг Salam Web Technologies стартапи мусулмонлар учун мўлжалланган биринчи браузерни намойиш этди. Илова ўтган йили пайдо бўлган бўлиб, унга эндигина эътибор қаратилди, деб хабар берди Bloomberg.

Муаллифларнинг фикрича, SalamWeb интернетда бехатар сёрфинг қилиш учун мўлжалланган. Илова очиқ мазмундаги ва мусулмонларни таҳқирловчи материалларни тўсадиган фильтрларга эга. Масалан, браузер фойдаланувчига порнография ва қимор ўйинлари билан боғлиқ сайтларни кўрсатмайди. SalamWeb иловаси Windows, Mac, iOS ва Android тизимлари учун ишлаб чиқарилган.

— Биз интернетни яхшироқ қилмоқчимиз. У яхши ва ёмонга бўлинади, бизнинг браузеримиз яхши интернетга йўл очади, - деди Salam Web Technologies вакили Ҳасни Зарина.

Айни вақтда SalamWeb Малайзия ва Индонезияда яшовчи мусулмонларга мўлжалланган компания келгусида ер юзидаги мусулмон аҳолининг 10%ини ўз иловасига ўтказмоқчи. Bloomberg агентлигининг ёзишича, ҳозирда жаҳондаги мусулмонлар сони 1,8 млрд нафарга яқин.

Мавзуга оид