Ўзбекистон | 11:15 / 28.01.2019
43382
1 дақиқада ўқилади

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Косонсой туманига ҳоким бўлди

Баҳодир Юсупов/Фото: Халқаро Пресс-клуб

Ўзбекистон Республикаси собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов туман ҳокимлигига ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Б.Юсупов Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими лавозимини эгаллаган. 

Баҳодир Турсунович Юсупов 2009-2015 йилларда Наманган вилоятини бошқарган. У қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллашидан аввал Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 17 февраль куни Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиб, унда 2017 йилдан Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган Жавлонбек Йўлдошев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Мавзуга оид