АҚШнинг собиқ давлат котиби Трамп мамлакатни шарманда қилаётганини айтди
АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташқи сиёсати йўналишини танқид қилди ва Трампнинг “мамлакатни жаҳон майдонида шарманда қилаётганини” айтди.
“Бу президентнинг дипломатияни мутлақ назарга илмаслиги давлатимизни жаҳон майдонида шарманда қилмоқда, у демократиямиз асосларига путур етказмоқда. У бизни ортга ташлаб, Иккинчи жаҳон уруши вақтидан бери америкалик етакчилар дунёни бирлаштириш учун қурган институтлар ва альянсларга таҳдид қилган ҳолда уйимизда бизни ўзаро бўлаклади ва Американи дунёда яккалади”, деб ёзган Керри Демократик партия тарафдорига мактубда.
“Мен ўнлаб йиллар давлат хизматидаги фаолиятим давомида Дональд Трамп каби бунчалик нифоқ солувчи ёки хавфли етакчини кўрмаганман ва албатта, Америка президенти миллий хавфсизлигимизга твитлар ёрдамида таҳдид қилганини кўрмаганман”, деб қўшимча қилган Керри.
Шу муносабат билан у Демократлар партияси тарафдорларини 2020 йилги АҚШ президенти сайловлари бўйича сайлов кампаниясини ўтказиш учун бадаллар ажратишга чақирган.
Керрининг ушбу баёноти Венесуэла атрофидаги вазият кескинлашган ва ушбу давлат мухолифат етакчисининг президент сифатида АҚШ томонидан тан олиниши ортида пайдо бўлди. Бундан ташқари, Трамп декабрда Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилишини эълон қилган. Унинг бу қарори АҚШ юқори доиралари ва иттифоқдошларида турлича муносабат келтириб чиқарган.
Мавзуга оид
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
22:21 / 08.07.2021
Жон Керри Москвага ташриф буюради
00:06 / 06.06.2020
Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди
15:47 / 05.06.2020