Қирғизистонда бўриларни танклардан ўққа тутиш таклиф қилинди
Қирғизистон парламенти депутати, бўриларни вертолётдан ўққа тутишни таклиф қилган Қамчибек Жолдошбаев янада кескинроқ ғоя билдирди: у бўриларни танкларда ўққа тутишни таклиф қилмоқда.
Қаҳратон қиш оч бўриларнинг инсонлар учун хавфга айланишига олиб келди. “Улар такаларни еб кетди ва энди маҳаллий аҳоли ҳовлиларига кўз олайтирмоқда”, деб айтган депутат ва бу масала бўйича кескин чоралар кўришни талаб қилди.
Аввалроқ депутат давлат ўрмон хўжалиги раҳбари Абдихолиқ Рустамовга бўриларни вертолётдан ўққа тутишни таклиф қилган. “Рустамовнинг айтишича, вертолётдан уларни ўққа тутишнинг иложи йўқ, овчиларда бошқа усуллар бор экан. Бўлмаса бўриларни танклардан ўққа тутайлик”, деб айтган депутат.
Бундан ташқари, Жолдошбаев ҳар бир бўрини ўлдирганлик учун ажратилган 6 минг сомга яна 2 минг сомдан қўшишни таклиф қилди. Унинг айтишича, бу бўриларни овлашдаги ўзига хос қийинчиликлар ва оғир об-ҳаво шароити билан боғланган. Унинг айтишича, Камина тоғли ҳудудида бир бўри ортидан 10 овчи тоғга жўнамоқда. “Эрталаб улар тоғга жўнайдилар, чекка ҳудудларда эса совуқ минус 30 даражага етмоқда. Норин туманининг Учқун қишлоғидаги маҳаллий овчилар белгиланган пулга яна 2 минг сом қўшилса, унда уларнинг ўзлари бўриларни отишга тайёрликларини билдирганлар. Агар 500 та бўри отилса, бунга яна бир миллион сом керак бўлади”, деб таъкидлаб ўтган депутат.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024