Жаҳон | 18:46 / 11.02.2019
41623
2 дақиқада ўқилади

Полициячилар ўғирликда гумонланган шахсни илон ёрдамида қийнашди (видео) 

Индонезияда полициячилар ўғирликда гумонланаётган эркакни баҳайбат бўғма илон ёрдамида қийнадилар. Ҳаваскорлар томонидан олинган видеолавҳа The Guardian нашрида эълон қилинди.

«Папуасларни сўроқ қилишда илонлардан фойдаланиш анча кенг тарқалган амалиёт.  Сэм Локон — бунга ёрқин мисол бўла олади», — деган адвокат Вероника Коман. Лавҳада қўллари боғланган эркак ерда ўтирибди, унинг бўйнида эса 2 метрли илон айланяпти. Локонни сўроқ қилаётган полициячи илонни унинг юзига йўналтираркан, неча марта мобиль телефон ўғирлаганини қайта-қайта сўрайди. Роликда агар у ўғрилигини тан олмаса, илонни оғзига ёки иштони ичига қўйиб юборишини айтишади.

Бу ҳолат жамоатчиликка ошкор бўлганидан кейин катта норозиликлар туғилди. Натижада, полиция узр сўрашга мажбур бўлди. Амалдорлар ходимларининг бу ишларини қаттиқ қоралаб, улар қаттиқ жазоланганини билдирганлар. Маҳаллий полиция раҳбари Тонни Ананда Свадаянинг маълум қилишича, бу қийноқ ходимларнинг шахсий ташаббусига кўра амалга оширилиб, раҳбариятнинг бундан хабари бўлмаган. Шунингдек, илон заҳарсиз ва қўлга ўргатилган бўлган.

Мавзуга оид